fcnasaf.uz

  30 May 2018 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Ўзбекистон Кубоги. Яхши ўйнаб ютқаздик

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида “АГМК” билан куч синашди. Учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва кубок баҳсларидаги иштирокини тўхтатди.

Бутун учрашув давомида фаол ўйин намойиш этган жамоамиз афсуски, ғалабага эриша олмади. Ваҳоланки “Насаф” кейинги ўтказаётган ўйинлари орасида бугун энг яхши ўйинини намойиш этди. Афсуски, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик, яна бизга панд берди. Начора бу футбол, футболда кимдир ютади ёки ютқазади. Аммо умид қиламиз, футболчиларимиз бу оғир аҳволдан чиқиб кетишда ўзларида куч топа олишади. Келгусида мухлисларимизга қувончли дамларни ҳадя этишади.

Ўйин ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмасмиз. Биринчи бўлимдаги ташкил этилган ҳужумларда гол ура олсак эди, аниқки ўйин тақдири бошқача кечиши мумкин эди. Учрашувнинг 29 ва 30-дақиқасида дарвозамиздан ўтказиб юборилган голлар, ўйинга тузилган режаларни пучга чиқарди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Иккинчи бўлимни жамоамиз жуда фаол бошлашди. Рақиб дарвозаси томон кўплаб ҳужумлар уюштирилди. Яна ўша омадсизлик, ҳужумлар голсиз ниҳоясига етаверди. Фақат 74-дақиқада ташкил этилган ҳужумимиз гол билан якун топди. Сайдулло Раҳматов ҳисобни қисқартиришга эришди – 2:1.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам деярли жамоамизнинг устунлигида ўтди. Аммо ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб. битта учрашувдан иборат нимчорак финалида имкониятни бой бердик. Энди “Насаф” олдида фақат чемпионатдаги кураш қолди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

“АГМК” – “НАСАФ” 2:1 (2:0). 5855 томошабин

30.05.2018. ОКМК СМ. 19:03да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даулетбай Жалимов

Назоратчи: Исломжон Раҳимов

Комиссар: Бекзод Орипов.

Голлар: Отабек Зокиров, 29’-1:0, Йован Жокич, 30’-2:0 – Сайдулло Раҳматов, 74’-2:1

“АГМК”: 33.Павел Матяш, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (с), 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффаржон Музаффаров (5.Дилшод Жўраев, 72), 9.Зафар Полвонов (17.Камолиддин Мурзоев, 90), 10.Шохназар Норбеков (20.Иброхим Нумонов, 66, 7.Санжар Рихсибоев, 78), 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (24.Жавлон Гусейнов, 90+2), 23.Йован Жокич, 77.Отабек Зокиров.

Захира: 12.Роман Абдулов, 22.Абдумалик Абдуллаев.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с) (7.Одилжон Ҳамробеков, 46), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (17.Дониёр Нарзуллаев, 61), 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Жаҳонгир Алиев (10.Бобир Абдухолиқов, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (18.Бобир Давлатов, 74), 55.Славко Лукич (27.Ислом Рашидхонов, 74), 69.Драган Черан, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умид Эргашев, 20.Ислом Кенжабоев,

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев (50).