fcnasaf.uz

  17 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги

Ўзбекистон Кубоги. «Насаф» учун футбол мавсуми якунланди

Бугун севимли жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2020 ярим финалида Олмалиқнинг АГМК жамоасининг меҳмони бўлди. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимда вакилларимиз ўз ўйинларини намойиш қила олишмади. Майдон эгаларига эса бу қўл келди. 16-дақиқада Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдончамиз ичидаги аниқ узатмасини Баҳром Абдураҳимов дарвозамизга йўлаб ҳисобни очди — 1:0. Учрашув сўнгига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ўйин тизгини тўлиғича вакилларимиз томонга ўтди деса ҳам бўлади. Аммо рақиб посбони ҳам бугун ишончли ўйин кўрсатиб жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Шундай қилиб жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги ярим финалида ўз юришини тўхтатди. Жамоамиз учун 2020 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Кубоги, Coca-Cola 1/2 финал.

16 декабрь, чоршанба

АГМК – «Насаф» 1:0

Олмалиқ шаҳри, ОКМК спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Баҳром Абдураҳимов (16)

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов — 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Жасур Умаров, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов (2.Акмал Шораҳмедов, 86) — 23.Ёван Жокич, 5.Дилшод Жўраев, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 67) — 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 76), 7.Элгужа Григалашвили (31.Сайдулло Раҳматов, 76)

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игор Зонич.

«Насаф» — 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (19.Ҳусайн Норчаев, 65), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев (50.Шоҳмалик Комилов, 80), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Соибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Файсал Траоре, 18.Жавоҳир Эсонқулов,  70.Абубакрризо Турдалиев.

Огоҳлантириш: Ҳусниддин Ғофуров (39).