15 Dec 2020 Янгиликлар, Ўзбекистон Кубоги
Ўзбекистон Кубоги-2020. Превью. АГМК — «Насаф»
Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги-2020 ярим финалида севимли жамоамиз Олмалиқда АГМК жамоасига қарши майдонга чиқади. Беллашув соат 16:00 да старт олади. Учрашувни Акобирхўжа Шукуриллаев бошқариб боради.
«Аждарлар» ярим финалга қадар меҳмонда «Андижон» (0:1) ҳамда «Навбаҳор» (1:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб етиб келди. Ўтган ҳар икки беллашувда ҳам йигитларимиз бир юз йигирма дақиқадан ҳаракат қилишди.
АГМК жамоаси эса ярим финалга қадар меҳмонда «Локомотив» (0:3) ўз уйида «Металлург» (4:3) жамоалар устидан ғалаба қозониб етиб келди.
Эртанги бахс мазкур жамоалар ўртасида Ўзбекистон Кубоги доирасида учинчи бахс бўлади.
Ўзбекстон кубогидаги ўзаро ўйинлар натижаси:
18.03.2009. 1/8 финал Олмалиқ - Насаф 1:1 (6:7 пен)
30.05.2018. 1/8 Финал. АГМК — Насаф 2:1