fcnasaf.uz

  02 Feb 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Ўн нафар футболчимиз ОТЖ йиғинида иштирок этади

Ўзингизга маълум, мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 2020 йили бўладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Мамлакатимиз олимпия терма жамоасининг 1997 йилда туғилган футболчилари иштирокидаги навбатдаги ўқув-йиғин машғулоти 4-14 феврал кунлари Тошкентда бўлиб ўтади ва 15-25  феврал кунлари эса ОТЖмиз тайёрликни Испанияда давом эттиради.

Ушбу йиғинларга “Насаф”нинг ўн нафар футболчилари таклиф этилди. Булар, Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Илҳомжон Алижонов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдухолиқовлар ва Азизжон Ғаниевлардир.

Олимпия терма жамоамизга ва футболчиларимизга бўлажак ўқув – йиғин машғулотларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.