fcnasaf.uz

  16 Nov 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Октябрь ойининг энг яхшилари номзодлари орасида вакилларимиз бор

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-26-27-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди.

Шуниси диққатга сазоворки, октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашда танланган номзодларнинг барчасида  «Насаф» вакиллари бор.

Октябр ойининг энг чиройли голи муаллифи номинациясида футболчимиз Хуршидбек Мухторов бор. Мухторов «АГМК» - «Насаф» (0:2) учрашувида стандарт вазиятдан чиройли гол киритган эди.

Шунингдек яна бир футболчимиз Шароф Муҳитдинов ҳам ушбу номинацияга давогарлик қилмоқда. Ярим ҳимоячимиз «Насаф» - «Сўғдиёна» (3:0) учрашувида чиройли гол киритган эди.

Октябр ойининг энг яхши дарвозабони номинациясида посбонимиз Санжар Қувватов ҳам бор. Дарвозабонимиз октябр ойидаги 3та ўйинда, 2та қуруқ ўйин ўтказган ва 4та сейвни амалга оширган.

Октябр ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳам номзодлар орасида бор. Чунки, «Насаф» октябр ойидаги 3та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган.

Яна бир номинацияда октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов бор. Ҳужумчимиз октябр ойида ўтган учрашувларнинг учтасида 5та гол киритди.

Умид қиламизки, вакилларимиз бу номинантларни аниқланишида ютуққа эга бўлишади.

Дарвоқе, лауреатларни аниқлашда мухлислар овози ҳам ҳисобга олинади. Овоз беришда фаол бўлинг.

Ойнинг энг яхшиларига ПФЛ расмий сайти - www.PFL.uzда овоз беришингиз мумкин.