fcnasaf.uz

  06 Dec 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

ОЧЛ-2018га қуръа ташланди. Рақибимиз маълум бўлди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2018 йилги Осиё чемпионлар лигасига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қитъанинг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган ОЧЛда мамлакатимизнинг уч жамоаси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Хусусан, Тошкентнинг  “Локомотив” клуби баҳсларни гуруҳ босқичида бошласа, Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Пахтакор” клублари баҳсларни плей-офф босқичидан бошлайди.

2017 йилги чемпионатнинг кумумш медал соҳиби – Қаршининг “Насаф” жамоаси плей-офф босқичида битта учрашув ўтказади. Бу учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда 2018 йили 30 январ сешанба куни бўлиб ўтади. Шу куни “Насаф” Иорданиянинг “Ал-Файсалий” клубини синовдан ўтказади.

“Аждарлар” бу учрашувда ғолиб бўлса, “С” гуруҳидан жой олади ва Эроннинг “Пересполис”, Қатарнинг “Ал-Садд” ва  Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Васл” клублари билан баҳс олиб боради.