fcnasaf.uz

  11 Mar 2018 Янгиликлар, Осиё чемпионлар лигаси

ОЧЛ-2018. “Ал Сад” – “Насаф” ўйинолди расмий тадбирлари ҳақида

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасидаги “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви олдидан,  12 март душанба куни бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Дастлаб ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги ўтказиладиган митинг, Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Митингда учрашувни ташкил этиш бўйича ташкилий масалалар қатори, жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади.

Вакилларимиз иштирокидаги матбуот анжумани, 12 март куни Тошкент вақти билан соат  18:30да бошланади.

Мезбон жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани эса, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Расмий тадбирларнинг барчаси ўйин бўладиган, “Жассим Бин Ҳамад” стадионида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви 13 март куни  Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.