fcnasaf.uz

  27 Jun 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

ОАВ ходимларини касб байрами табриклаймиз!

27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади. Бу кун ўзларининг оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли касби билан халқимизни ахборот билан таъминлашда фаолият юритаётган ҳурматли журналистларимизнинг, матбуотчиларимизнинг  байрами.

Ҳар соҳада бўлгани каби футбол ўйинларини, футболчилар ва клуб фаолиятини оммага етказишда ОАВ роли жуда катта. Айнан бу соҳа ходимларининг саъи-ҳаракатлари, меҳнатлари туфайли миллионлаб футбол ишқибозлари янгиликлардан, маълумотлардан баҳраманд бўлишади.

Бугунги кунда “Насаф” футбол клуби билан ҳам кўплаб ОАВлари ҳамкорлик қилиб келишади. Улар клубимиз фаолияти ҳақида янгиликларни кенг оммага етказиб беришда катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириб келишмоқда. Албатта биз бундай ҳамкорликдан мамнунмиз. Бундай ҳамкорларимизга нисбатан доимо қўлимиз кўксимизда.

Фурсатдан фойдаланиб, “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан клубимиз номидан барча телевидения ва радио, нашриёт, журналистика ва матбаа соҳаси ходимларини бугунги касб байрами билан самимий табриклаймиз! Уларнинг фаолиятига каттадан – катта муваффақиятлар тилаб қоламиз!

“Насаф” ПФК 