fcnasaf.uz

  27 Jan 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Назорат учрашуви. “Насаф” ғалаба қозонди

Янги мавсум тайёргарлигининг иккинчи босқичини ҳам Қаршида давом эттираётган “Насаф” жамоамиз, бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Назорат учрашувида “Насаф”га Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси рақиблик қилди. Мазкур учрашув Спутникдаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтди.

Учрашув ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, дастлабки бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлган “аждарлар”, 3-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Тезкор ташкил этилган ҳужумни Бобир Давлатов гол билан якунлади. 14-дақиқада Ойбек Бозоров голлар ҳисобини яна биттага кўпайтирди. Учрашувдаги жамоамизнинг учинчи голини бугун илк марта майдонга тушган Хумоюн Муртазоев киритди. Ўзингизга маълум, бу футболчи бунгача “Машъал”да тўп тепган. 30-дақиқада Умарбек Эшмуродов ҳам ўзининг собиқ жамоаси дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 4:0 кўринишга олиб келди. Дастлабки бўлимда жамоамиз голларни асосан қарши ҳужум тактикасидан фойдаланиб киритди. “Шўртан” жамоаси ҳам дастлабки бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этди.

Иккинчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечди. 55-дақиқада ўйинчимиз тўпни жарима майдончамизда қўли билан ўйнагани учун, “Шўртан” жамоасига 11 метрлик жарима тўпи тепиш имконига эга бўлди. Тажрибали футболчи Самандар Шодмонов бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, орадаги ҳисобни қисқартирди.

Аммо ўйинда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

“Насаф” тайёргарликни давом эттиради. Тайёргарликнинг бу босқичида яна бир назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда кейинроқ аниқ маълумот берамиз.

Қуйида ўйин қайдномаси билан танишинг.

Назорат учрашуви

“НАСАФ” – “ШЎРТАН” 4:1 (4:0)    

27.01.2019. Ёшлар қароргоҳи майдони. 15:00да

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Элнур  Дониёров

Голлар: Бобир Давлатов (3), Ойбек Бозоров (14), Хумоюн Муртазоев (20), Умарбек Эшмуродов (30) – Самандар Шодмонов (пен.55)

“Насаф”: 31.Абдувоҳид Неъматов (12.Азамат Соибов, 81), 3.Жўрабек Маннонов, 4.Алишер Юсупов (34.Дилшод Хушбаков, 29), 7.Одилжон Ҳамробеков (8.Отабек Комилжонов, 60), 9.Хумоюн Муртазоев (52.Шерзод Темиров, 60), 17.Дониёр Нарзуллаев (30.Худоёрхон Сагдуллаев, 75), 18.Бобир Давлатов (2.Сардор Саъдуллаев, 46), 28.Хуршидбек Мухторов, 38.Акмал Мозговой (15.Жавоҳир Шокиров, 81), 49.Ойбек Бозоров (22.Мухриддин Зоиров, 75), 92.Умарбек Эшмуродов (с) (14.Ҳусаин Норчаев, 81).

Захира:

“Шўртан”: 93.Алибек Туробов (1.Зиёд Исматуллаев, 87), 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов (с) (51.Кенжа Тўраев, 85), 8.Сирож Рахматуллаев (20.Шахзод Хурсанов, 70), 10.Маъруф Муродов (22.Оғабек Эркинов, 74), 15.Ҳасанбой Эргашев, 23.Юсуф Бўриев. 29.Самандар Шодмонов, 36.Фарход Номозов (35.Асилбек Мирзаёров, 77), 40.Акром Бахромов (37.Шербек Эшмуродов, 64).

Захира: 11.Жасур Холтўраев, 34.Ислом Шодмонов.

Огоҳлантириш: Хуршидбек Мухторов (53), Шерзод Темиров (87) – Сирож Раҳматуллаев (63).