fcnasaf.uz

  02 Feb 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Назорат учрашуви. “Насаф” – Динамо” 0:0

Бугун “Насаф” янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар жамоамизга Самарқанднинг “Динамо” жамоаси рақиблик қилди.

Учрашув жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Яратилган саноқсиз вазиятлар голга айланмасдан қолди. Эътироф этиш керак, “Динамо” жмоаси ҳам ҳимояда яхши ҳаракатланди. Айниқса дарвозабонлар Шохрух Раимов ва Шохрух Эшбўтаевлар бугун бор маҳоратларини намойиш қилишиб, ўзлари қуриқлаган дарвозанинг даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Ушбу дарвозабонлар бугунги учрашувда бир бўлимдан ўйнашди.

Энди жамоамиз ўйинига келсак, футболчиларимиз майдоннинг ҳар бир нуқтасида мазмунли ўйин кўрсатишди. Тактик, техник ва жамоавий ўйин ҳам кўнгилдагидек бўлди. Бундан кўриниб турибдики, мураббийларимиз ва футболчиларимиз  йиғин мобайнида анча меҳнат қилишган.

Кам бўлишсада, ўйинни томоша қилиш учун келишган футбол ишқибозлари ҳам жамоамизнинг кўрсатган ўйинидан мамнун бўлишди.

Энди жамоамиз эртага Тошкентга жўнаб кетади ва 4 январ у ерда тиббий кўрикдан ўтишади. Шундан сўнг, қисқа муддатли дам олиш эълон қилинади.

Қисқа дам олишдан сўнг, тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланади.

Назорат учрашуви

“НАСАФ” – “ДИНАМО” 0:0

02.02.2019. Ёшлар қароргоҳи майдони. 14:00

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Иззат Усмонов, Фарход Усмонов, Артем Калинин.

Назоратчи: Асрор Хўжаев.

“Насаф”: 1.Умид Эргашев (65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 46), 3.Илҳомжон Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков (8.Отабек Комилжонов, 84), 9.Хумоюн Муртазоев (10.Бобир Абдухолиқов, 59), 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 59), 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов (52.Шерзод Темиров, 66), 27.Ислом Рашидхонов (21. Дилшод Хушбаков, 75), 38.Акмал Мозговой, 49.Ойбек Бозоров (20.Ислом Кенжабоев, 59), 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 2.Сардор Саъдуллаев, 30.Худоёрхон Сагдуллаев.

“Динамо”: 27.Шохрух Раимов, 4.Ҳакимхон Алламхонов, 6.Акмал Холмуродов (с), 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Санжар Баратов, 20.Амиржон Сафаров, 21.Аваз Агалиев, 41.Бобир Қосимов, 50.Вохид Шодиев, 70.Дилмурод Каримов, 90.Обид Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар: 1.Шохрух Эшбўтаев, 2.Миркомил Лакаев, 10.Тимур Шарифов, 11.Жасур Ашуров, 18.Шерзод Жалило, 23.Комил Шарофутдинов, 26.Далержон Алмосжонов.