fcnasaf.uz

  10 Oct 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Навбатдаги турга тайёргарлик давом этмоқда

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоамиз навбатдаги 26-тур учрашувини сафарда “АГМК” жамоасига қарши ўтказади.

Бўлажак учрашувга тайёргарлик клуб қароргоҳида давом этмоқда. Машғулотларда фақат Одилжон Ҳамробеков иштирок этмаяпти, чунки футболчимиз миллий терма жамоамизга жалб этилган.

Бугун тайёргарлик юзасидан жамоамиз иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ўтказди. Учрашув клуб қароргоҳи майдонида бўлиб ўтди.

“Оқлар” ва “кўклар”га бўлинган ҳолда ўтказилган учрашувда, “оқлар” 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувдаги голлар Умарбек Эшмуродов, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов - Дониёр Нарзуллаев ва Шерзод Насруллаевлар томонидан киритилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Олимпия терма жамоамизга таклиф этилган етти нафар футболчиларимиз, бугун ОТЖга ихтиёрига жўнаб кетишади.

Жамоамизга бугундан икки кунлик дам олиш эълон қилинди. 13 октябрдан эса тайёргарлик яна давом эттирилади.