fcnasaf.uz

  06 Jan 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборди

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигига  3 январ кунидан киришди. Жамоамиз қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этаётгани боис, тайёргарлик машғулотлари Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳига кўчирилди. Бу ерда тайёргарлик машғулотлари учун керакли шароитлар яратилди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Футболчиларимиз  жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.

Машғулотларда миллий терма жамоамизга жалб этилган Санжар Қувватов ва Одилжон Ҳамробеков, шунингдек олимпия терма жамоамиз йиғинига таклиф этилган  тўққиз нафар футболчиларимиз: Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов ва Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишаётгани йўқ. Ушбу футболчиларимиз жамоамиз машғулотларига январ ойи охирларида қўшилишлари мумкин.  Бундан ташқари ярим ҳимоячимиз Сайдулло Раҳматов ҳам машғулотларда қатнашмаяпти, сабаби Раҳматов жамоамизни тарк этган. Катта эҳтимол билан фаолиятини у бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Азизжон Ғаниев ҳам яқин кунларда жамоамиз сафига қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча Ғаниев япониялик шифокорларнинг кўрсатмаси бўйича якка ўзи шуғулланмоқда.

Муқаддам ижара асосида бошқа жамоаларда тўп тепган футболчиларимиз ҳам машғулотларимизга қўшилишган. Бундан ташқари янги футболчилар ҳам мураббийларимиз кўригидан ўтишмоқда. Бу футболчиларнинг жамоамиз таркибида қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча номаълум. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, машғулотларда ўтган йили ўринбосарларимиз таркибида тўп тепиб, ўзини кўрсатган кўплаб футболчиларимиз бор.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 16 январ кунигача давом эттирилади. Шу орада футболчиларимиз тиббий кўрикдан ҳам ўтишади. 16 январ куни эса Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ушбу учрашув Қаршида бўлиб ўтиши мумкин.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг