fcnasaf.uz

  11 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” тайёргарлик машғулотларига киришди

Давралар оралиғидаги қисқа таътилга чиққан жамоамиз, бугундан тайёргарлик машғулотларига киришди. Машғулотлар Қарши шаҳридаги клубимиз қароргоҳида олиб борилмоқда.

Машғулотларда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоамиз йиғинига жалб этилган футболчиларимиз иштирок этишмаяпти. Булар  Дониёр Нарзуллаев, Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлардир.

Легионерларимиз Драган Черан ва Игорь Голбанлар эртага жамоамиз қароргоҳига етиб келишади ва машғулотларга киришади.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўзингизга маълум жамоамизни дарвозабон Элдорбек Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамовлар расман тарк этишган. Ушбу футболчилар энди “Пахтакор” клубида фаолиятларини давом эттиришади.

Жамоамиз таркибига янги футболчилар қўшилиши кутилмоқда, бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумот берамиз.

“Насаф”  иккинчи давра тайёргарликлари юзасидан 17 июл куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 18 июл куни эса жамоамиз тиббий назоратдан ўтади.  