fcnasaf.uz

  16 Mar 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

"Насаф" Самарқандда "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

"Насаф" иштирокидаги олий лига 3-тур учрашуви номаълум муддатга қолдирилганидан хабарингиз бор. Жамоамиз энди расмий учрашувни 24 март куни Тошкентда "Локомотив БФК" жамоаси билан ўтказади. Бу учрашув Ўзбекистон кубоги доирасидаги бу йилги дастлабки учрашув ҳисобланади. 

Бу даврда жамоамиз мураббийлари футболчиларимизнинг  ўйин амалиётини ошириш мақсадида, Самарқанд шаҳрининг "Динамо" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олди.

«Динамо» - «Насаф» ўртоқлик учрашуви 19 март, якшанба куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Учрашув «Динамо» марказий стадионида соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.

Бу йилдан яна олий лигага қайтган самарқандликлар ўтган уч турда ҳам ғалаба қозониб, футбол ишқибозларини анча ҳайратга солди. Албатта бу ўртоқлик учрашуви мухлисларда катта қизиқиш ўйғотиши шубҳасиз. Шундай экан клубимиз ишқибозларини ушбу учрашувга чорлаб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви.

19 март (якшанба). 16:00.

«ДИНАМО» - «НАСАФ»

Самарқанд, «Динамо» стадиони.