fcnasaf.uz

  10 Mar 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” Қатарга жўнаб кетди

Кеча ўз майдонида “Бухоро”га қарши учрашув ўтказган “Насаф” жамоаси бугун Тошкентдан Қатарга жўнаб кетди.

“Аждарлар”, Тошкент-Истанбул-Доҳа ҳаво йўли орқали, эртага  Доҳага шаҳрига етиб боришни режалаштирган.

Ўзингизга маълум, “Насаф”  13 март куни, ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 4-тур доирасидаги учрашувни “Ал Садд”га жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Қатарга жамоамиз 20 нафар футболчи билан бормоқда. Ҳужумчимиз Драган Черан Қатарда сафимизга қўшилади.

Жамоамизга оқ йўл тилаган ҳолда, бўлажак учрашувда омад ва зафар тилаб қоламиз.