fcnasaf.uz

  12 Jan 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” ПФКда ОЧЛ баҳсига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ўзингизга маълум, 30 январ сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги учрашув бўлиб ўтади. “Насаф” ПФКда  ушбу учрашувга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Бўлажак учрашувга тайёргарлик юзасидан бугун клубимизда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда клубимизнинг барча бўлим ва хизмат раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни клубимиз бош менеджери Ш.С.Ярулин олиб борди.

Мазкур учрашув халқаро мақомида бўлгани ва бу йилги футбол мавсумидаги илк расмий учрашув бўлгани учун қизиқиш жуда катталиги, йиғилиш иштирокчиларига яна бир марта тушунтирилди. Клубимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу учрашувни ОФК талаблари даражасида ва кўнгилдагидек ўтишини таъминлаш, ҳаммадан катта маъсулият талаб этади. Йиғилиш иштирокчииларига ОФК томонидан белгиланган жарима санкциялари борасида ҳам маълумот берилди.

Йиғилишда барча бўлим ва хизмат раҳбарларига, тайёргарлик юзасидан тегишли топшириқлар берилди.  Шунингдек тайёргарлик ишлари 23 январгача ниҳоясига етказилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф”-“Ал Файсалий” учрашуви 30 январ сешанба куни, соат 16:00да бошланади.