fcnasaf.uz

  01 Jun 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” ПФКда болалар учун байрам ташкил этилди

Бугун “Насаф” ПФКда болалар учун катта байрам ташкил этилди. 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан клубимизда болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу байрамда нафақат Қарши шаҳридан, балки вилоятимизнинг турли туманларидан, ҳаттоки қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар – болалар футбол жамоалари ташриф буюришди. Байрамда 80дан ошиқ турли ёшдаги болалар футбол жамоалари иштирок этишди. Байрам иштирокчиларининг сони минг нафардан ошиқ бўлди.

“Насаф” футбол мактабида байрамни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренко, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, клубимиз маъсул ходимлари, мураббийлар ва футболчилар ҳам ҳозир бўлишди.

Очилиш маросимида Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини қизғин табриклади ва келгусида уларга футбол билан яқиндан ошно бўлишни тилади.

Шундан сўнг байрам иштирокчилари мураббийларимиз ва фуболчиларимиз билан эсдалик учун расмларга тушишди. Болажонлар учун айниқса ҳимоячимиз, Сербиялик футболчимиз Славко Лукич билан сўҳбатлашиш ва бирга расмга тушиш жуда қизиқарли бўлди. Болажонлар учун “Марказий” стадионимизга сайёҳатлар ҳам уюштирилди.

Шунингдек Қарши шаҳар ёшлар иттифоқи кенгашининг ташаббуси билан кўпчилик ёшларимизнинг фаол етакчилари ҳам стадионимизни томоша қилишиб, яқиндан танишишди.  

Байрамни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилди. Буни  байрамда иштирок этган болаларнинг қувончидан ҳам билиш мумкин эди.

Байрам тадбирлари эрталаб 8:00дан бошланган ва айни пайтда ҳам давом этмоқда. Байрам сўнггида футбол учрашувлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилади. Ғолибларга клубимиз раҳбарияти томонидан кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилади.