fcnasaf.uz

  10 Nov 2016

«НАСАФ» ПФК ТАРИХИ

Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й, 2011й. 2012, 2013, 2015, 2016 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги (2015) соҳиби. 

Ўзбекистон суперкубоги (2016) соҳиби.

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Осиё чемпионалар лигаси иштирокчиси -  2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Олий лигада жами 588 та учрашув ўтказган. Шундан 330тасида ғалаба қозонган, 112тасида дуранг ва 146та учрашувда мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1068-667.  

Хўш қаршилик футболчилар олий лигада қачон ва қай тариқа пайдо бўлишган? Барчага маълумки, одатда ҳар бир мамлакатнинг ҳар қандай жамоаси юқори лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун дастлаб ундан бир поғона пастдаги табақада ғолиб чиқиши лозим бўлган. Аммо бошқа жамоалардан фарқли равишда «Насаф» ўзига хос услубда олийда пайдо бўлган. Гап шундаки, 1994 йилда қашқадарё вилояти тарихида илк маротаба Муборакнинг «Машъал» жамоаси биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, келгуси мавсумдан кучлилар сафида қатнаша бошлади. Аммо ёш, тажрибасиз, асосан маҳаллий йигитлардан ташкил топган жамоа икки йил бир амаллаб олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўша таркибда ҳозирда барча яхши танийдиган Асрор Алиқулов, Анвар Бердиев, Олег Қаҳҳоров сингари чарм тўп усталари ҳаракат қилишган. 1997 вилоят раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан «Машъал» олий лигадаги ўз ўрнини «Насаф»га бўшатиб берди. Бунгача биринчи лигада қарши шаҳри шарафини «Динамо-Насаф» (Аввалги номлари «Геолог», «Насаф») жамоаси ҳимоя қилиб келарди. «Машъал» эса биринчи табақада «Динамо-Насаф» ўрнини эгаллади.

Шу тариқа вилоятнинг икки жамоаси ўзаро рокировкасидан сўнг 1997 йилги мавсумдан бошлаб «Насаф»нинг олий лигадаги фаолияти бошланди. Ўша йили қаршидаги «Меҳнат» стадиони қайта реконструкция қилиниб, «Насаф» марказий стадионига айлантирилди. қаршиликлар дебют мавсумни Виктор Борисов мураббийлигида кучли олтиликда якунлашга эришишди.

1998 йилги мавсумда ҳам «Насаф» янада юқорилашда давом этди. Гарчи «Андижон»дан қабул қилинган қақшатқич (0:6) мағлубиятдан кейин бош мураббий Виктор Борисов истеъфога чиққан бўлсада, унинг адаши Виктор Макаров билан жамоа финишга бешинчи бўлиб етиб келди. Аммо ўзининг учинчи мавсумини клуб ўз тарихидаги ҳозиргача энг ёмон натижа - 11-ўрин билан якунлади. Ўша 1999-йилги омадсизликдан кейин жамоада туб ўзгаришлар рўй берди. Таркиб 80 фоизга янгиланди. Жамоага қўқонлик мутахассис Баҳром Ҳакимов бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий қўл остида «Насаф» бирин-кетин ўз тарихидаги энг юқори чўққиларни забт эта бошлади. ХХ асрнинг илк йилларидаёқ «Насаф» чемпионатимизда пешқадамлардан умуман ҳайиқмайдиган жамоа сифатида гавдаланди. қаршида ўтган беллашувларда амалдаги чемпион «Дўстлик» ва “Нефтчи”, “Навбаҳор”у «Пахтакор» ҳам мағлубият аламини татиб ортларига қайтишди.. Ўша йили жамоа чемпионатда 85 очко тўплаб, 20 жамоа орасида мавсумни учинчи поғонада якунлади. Бу қаршиликларнинг олий лига тарихидаги дастлабки медаллари эди. Жамоа ҳужумчиси Зафар Холмуродов ҳам чемпионат тўпурарлари баҳсида жамоаси сингари «бронза» поғонани банд этди. Жамоа рақиблари дарвозасини 92 марта ишғол этган бўлса, шу голларнинг салкам учдан бир қисмига Холмуродов муаллифлик қилди. 2001 йилги мавсумда ҳам «Насаф» яна бронза медалини ўз музейига олиб кетди.

2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш «Насаф»нинг чекига тушди. «Дўстлик» ва «Нефтчи» жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа «Насаф»га юкланди. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БАА да ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. «Насаф»чилар мамлакатимиз жамоалари орасида «Нефтчи»дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб келишди. Албатта мамлакатнинг учинчи жамоасининг қитъа турнирида тўртинчи поғонани эгаллаши ҳам анча юқори натижа ҳисобланади. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа финалга қадар етиб келди ва “Пахтакор”га мағлуб бўлди (1:3).

2003-2004 йилларда жамоа совриндорлар сафига киролмай қолиши натижасида Баҳром Ҳакимовнинг «Насаф»даги беш йиллик фаолияти ниҳоясига етди. 2005 йилда украиналик Олег Морозов жамоани бошқарувига олгач, қаршиликлар биринчи даврани биринчи поғонада якунлашди. Аммо мавсум охирига келиб жамоа учинчи бор бронза медалларга сазовор бўлди. 2006 йили Баҳром Ҳакимов яна “Насаф”га қайтди ва жамоа билан тўртинчи марта бронзани қўлга киритди.

Олий лигадаги 11-мавсумга келиб асосий таркибнинг ўзаги бир неча йиллардан бери сақланиб қолган бўлсада, барибир вақт ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Натижада 2007 йили иккинчи даврани Фомичёв қўл остида ўтказган қаршиликлар кучли олтиликда якунлашди.. 2008 йилги мавсумда эса «Насаф» 9 – ўрин билан чекланди. Натижада йил охирига  келиб клуб раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. «Насаф»ни олий лигадаги муваффақиятларига тамал тошини қўйган Баҳром Давлатов жамоа раҳбари ва менежери этиб тайинланди. Нафақат Қашқадарёда, балки мамлакатимиздаги етакчи саноат корхоналаридан бири ҳисобланган “Шўртангазкимё” мажмуаси клуб муассиси ва бош ҳомийси қилиб белгиланди.

2009 йилда Виктор Кумиков қўл остида “Насаф” футболчилари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, уч йиллик танаффусдан кейин бешинчи бор бронза медал эгасига айланишди. Мавсум-2010 да эса биринчи даврада жамоани Виктор Кумиков, иккинчи даврадан эса украиналик таниқли мутахассис Анатолий Васильевич Демьяненко бошқара бошлади. Натижа эса яна – 3-ўрин. Шунингдек, кейинги икки йил ичида клуб қошида футбол академияси иш бошлади ва ўзининг илк куртакларини берди. Унга украинадан Сергей Петрович Кучеренко таклиф этилди. Жамоа қошидаги футбол мактаб тарбияланувчилари (1994 - 1995 йилда туғилган) ўз тенгқурлари орасида 2010 йили мамлакат чемпионига айланди.

 2011 йил жамоа тарихидаги энг эсда қоларли мавсум сифатида ёдда қоладиган бўлди. Мавсум аввалида таркибга бир қатор тажрибали ва иқтидорли футболчиларни жалб этган қаршиликлар олдига бир йўла учта мусобақа – Осиё футбол конфедерацияси кубоги, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилди. Украиналик таниқли мутахассис Анатолий Демяненко қўл остида қаршилик футболчилар 2011 йили Осиё Футбол Конфедерацияси кубогини қўлга киритишди.

“Насаф” 2012 йилги футбол мавсумини янги мураббий қўл остида бошлади. Жамоада анча йиллар тўп сурган ва жамоанинг ҳақиқий етакчиси ҳамда кейинги уч йилда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган  Рўзиқул Бердиев бошқарувига ўтди. Жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки ҳам муваффақиятсиз кечди. Рўзиқул Бердиев  мавсумнинг биринчи давраси якунланмасдан туриб, бош мураббийлик лавозимидан озод қилинади. Мавсум охирига келиб, унинг ўрнида фаолият юритган мураббийнинг ишидан қониқмаган клубимиз раҳбарияти яна жамоа бошқарувини Бердиевга топширишади. Шу йили жамоамиз чемпионатни 4-поғонада якунлашди. Ўзбекистон Кубоги финалида эса Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига мағлуб бўлди.

2013 йилги мавсумни муваффақиятсиз бошлаган жамоамиз мавсум охирига келиб, пешқадамлар сафидан жой олди. Шу йили жамоамиз яна бронза соврини соҳибига айланди ва ўз тарихида тўртинчи марта Ўзбекистон Кубоги финалчисига айланди. Аммо финалда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига ютқазиб (2:1) қўйган жамоамиз биллур совринга эгалик қила олмади. Шу йилги мавсум якуни бўйича Рўзиқул Бердиев мамлакатимизнинг “Энг яхши мураббийи” номинацияси бўйича йил лауреатига айланди. Жаомамиз шунингдек Осиё чемпионлар лигасини плейй-оффда бошлайдиган бўлди.

Афсуски, 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси  плей-офф учрашуви жамоамиз учун омадсиз якунланди. Жаомамиз сафарда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва асосий эътиборини ички чемпионатга қаратди. Натижада “Насаф” ўз тарихида саккизинчи маротаба бронза меддалларини қўлга киритди.

2015 йилги футбол мавсуми клубимиз тарихида ўчмас из қолдирадиган бўлди. Яъни “Насаф” ўз тарихида бешинчи марта Ўзбекистон Кубоги финалига чиқиб, 17 октябр куни Жиззих шаҳрида ўтказилган финал учрашувида Тошкентнинг  “Бунёдкор” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Чемпионат якуни бўйича тўққизинчи маротаба бронза совриндорига айланди.

2016 йилги футбол мавсуми ҳам жамоамиз учун омадли бошланди. “Насаф” клуби 2016 йил 17 феврал куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Суперкубоги учрашувида, амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.