13 Oct 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар
“Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари Фарғонага ташриф буюришади
Бугун Фарғона шаҳрида катта футбол. “Нефтчи” – “Насаф” баҳсига футбол ишқибозлари бефарқ эмаслар.
Мана кўп йилларки, Ўктам Узоқов етакчилигидаги “Насаф” ПФК мухлислар клуби “аждарлар”ни ҳоҳ уй учрашувлари бўлсин, ҳоҳ сафардаги учрашувлари бўлсин, астойдил қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бундай содиқ мухлисларимиз учун масофани ҳам, вақтни ҳам фарқи йўқ.
Улар бугун ҳам узоқ йўл босиб, “Истиқлол” стадионида жамоамизни сидқидилдан қўллаб-қувватлаш учун Фарғона шаҳрига ташриф буюришмоқда.
Мураббийларимиз ва футболчиларимиз номидан бундай содиқ ва фаол мухлисларимизга ташаккур билдириб қоламиз.