fcnasaf.uz

  16 Nov 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” ўз мухлислари билан фахрланади! (фотолар)

“Насаф” клубимизнинг содиқ ва жонкуяр мухлислари жуда кўп. Бундай мухлисларимиз жамоамизни хоҳ сафар, хоҳ уй учрашувлари бўлсин яқиндан қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Биз шундай мухлисларимиз билан доимо фахрланамиз!

Навбатдаги “Пахтакор”га қарши учрашувда клубимиз ишқибозларидан жуда катта нарса талаб қилинади. Бўлажак ўйин оддий ўйин эмас! Улар бу учрашувда ҳар қачонгидан фаол бўлишлари, жамоамизнинг ўн иккинчи ўйинчиси сифатида далда бўлишлари зарур бўлади. Бугина эмас, ўйин куни азиз мухлисларимиз мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ташриф буюрадиган футбол ишқибозларига ўзаро ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишлари керак бўлади. Биз шундай бўлишига астойдил ишонамиз. Тўғрида! Чиройли ва қизиқарли футбол учрашувини, ишқбозларнинг чиройли мухлислик қилишлари билан безайди.

Севимли “Насаф” жамоамиз бунга жавобан ўзининг энг чиройли ва мазмунли ўйинини ишқибозларга  тақдим этади. Учрашувда ғалаба қозониш учун бор маҳорати ва кучини ташлайди. Футболчиларимиз, мураббийларимизнинг, хуллас клубнинг бор диққат эътибори ушбу ўйинга қаратилган. Бунга асло шубҳа қилманг!  

“Насаф” ўз мухлислари учун ўйнайди!

Шундай экан, барча жамоамиз мухлисларини ҳар қачонгиданда фаол бўлишларини ва “Марказий” стадионимизга ташриф буюриб, чиройли ишқибозлик қилишларини кутиб қоламиз.

Азиз ва қадрли клубимиз мухлислари биз СИЗЛАР билан фахрланамиз!

Қуйида мухлисларимиз фаолиятига оид айрим фотоларни томоша қилинг.