fcnasaf.uz

  18 Apr 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” – “Обод” учрашувини Владислав Цейтлин бошқаради

Миллий чемпионатимизнинг 7-тур учрашувларига 20 апрел кунидан старт берилади. Ушбу турда жуда қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтади.

Кейинги икки тур учрашувларини сафарда ўтказган “Насаф” жамоамиз 7-тур учрашувини ўз майдонида, 22 апрел куни Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши ўтказади.

Бугун олий лига 7-турида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Демак, “Насаф” – “Обод” учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқаради. Унга қанотларда самарқандлик ҳакамлар Сардор Ҳакимов ва Шерзод Камаровлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида  бухоролик ҳакам Шуҳрат Ражабов ишлайди.

Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

ЎзПФЛ,  7-тур

“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент)

22.04.2017. “Ғузор” марказий стадиони. Соат 17:30да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Сардор Ҳакимов, Шерзод Камаров (иккаласи ҳам Самарқанддан)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Владислав бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги биринчи учрашувни бошқаради.

Ўтган йилги чемпионатда эса жамоамиз иштирокидаги учта учрашувни бошқарган, бу учрашувларнинг барчасида “Насаф” ғалаба қозонган.

ЎзПФЛ 2-тур. 11.03.2016.

“Олмалиқ” (Олмалиқ) - “Насаф” (Қарши) 1:3

ЎзПФЛ 6-тур. 24.04.2016.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2  

ЎзПФЛ, 24-тур. 30.09.2016

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 3:0

Шунингдек ушбу ҳакам ўтган йили бўлиб ўтган, жамоамиз иштирокидаги Ўзбекистон кубоги финалида ҳам ишлаган. Унда жамоамиз кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.

XXIV Ўзбекистон кубоги финали

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)  1:0