fcnasaf.uz

  03 Oct 2018 Янгиликлар, Академия

“Насаф”нинг U-14 ва U-16 жамоалари кейинги босқичда!

Бу йил Суперлига ва Пролига тайёрлов гуруҳларининг  U-14 ва U-16 ёш тоифасидаги Республика биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Ушбу биринчиликда футбол мактабимиз тарбияланувчиларидан иборат иккита жамоамиз иштирок этмоқда. U-16  жамоамизга Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаевлар мураббийлик қилишса,  U-14  жамоамизга  Элдор Мойлиев ва Нурали Қўнғировлар устозлик қилишади.

Ушбу ёш тоифасидаги жамоаларимиз бугун Термизда 6-тур учрашувларини ўтказишди.

U-16 жамомиз “Сурхон” клубининг ушбу тоифадаги жамоасини йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашувдаги голларни Ҳусаин Норчаев (2та), Дилшод Бердиев (2та), Миржалол Қосимов ва Жасур Шодмонқуловлар киритишди.

U-14 жамоамиз эса термизлик тенқурлари устидан  4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу учрашувдаги голларни Азиз Исканов (3та) ва  Алишер Хайруллаевлар киритишди.

Ўзингизга маълум, ушбу ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги биринчиликнинг дастлабки босқичи  ҳудудий тарзда ташкил этилган. Жамоаларимиз қатнашаётган ҳудудда яна “Машъал”, “Шўртан”, “Сурхон” ва  “Қизилқум” клубларининг жамоалари бор.

“Насаф” клубининг ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалари бугунги ғалабаларидан сўнг муддатидан аввал кейинги босқич тақдирини ҳал қилишди. Кейинги учрашувларнинг натижаси бунга таъсир қилмайди.

Аммо дастлабки босқич учрашувлари ҳали давом этмоқда. Жамоаларимиз 5 октябр куни ўз майдонида “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Учрашувлар эрталаб соат 08:00 ва 10:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, U-16 жамоамиз яқинда Тошкентда ўтказилган 5 ёш тоифасидаги Республика мусобақасида, вилоятимиз номидан ишитрок этишиб чемпионликни қўлга киритишди.