fcnasaf.uz

  05 Dec 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф”нинг йиллик сарҳисоби

Бу йилги Суперлига ҳам ўз ниҳоясига етди. 1997 йилдан миллий чемпионатимизда  иштирок этаётган “Насаф” жамоамиз, бу йилги ўйинларни ҳисобга олганда жами 650та учрашув ўтказди. Уларнинг 361тасида ғалаба, 125 учрашувда дуранг ва яна  1164 учрашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 1164:724ни ташкил этмоқда.

Бу йилги миллий чемпионатда жамоамиз жами 32та учрашув ўтказди. Буларнинг 16таси уй учрашувлар бўлса, яна қолган 16таси сафар учрашувлари бўлди. Учрашувларнинг 11тасида ғалаба ва яна 11тасида дуранг, қолган 10 учрашувда мағлубиятга учради. Бу учрашувларда рақиблари дарвозасига 38та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 39та тўп олиб чиқишди. Ўтган учрашувларда  футболчиларимизга 39 марта сариқ карточка ва 2 марта қизил карточка кўрсатилди. “Насаф” жамоаси футболчилари, бу йилги Pepsi Суперлигада энг кам сариқ карточка олган жамоа бўлди.

Қуйида бу йилги натижаларни уй-сафар кўринишида тақдим қилдик.

Бу йилги чемпионатда жамоамиз таркибида жами 28 нафар футболчи майдонга тушди. Уларнинг тенг ярми, 14 нафари футбол мактабимиздан етишиб чиққан футболчилардир.

Қуйида бу йилги таркибимизда  футболчиларимизнинг кўрсаткичларини тақдим қиламиз.

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда жамоамиз таркибида энг кўп майдонга тушган футболчимиз бу – Санжар Қувватов бўлди.

Энг кўп гол урган футболчимиз – Бобир Абдухолиқов – 13та гол.

Майдонга тушган энг ёш футболчиларимиз – Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов ва Худоёрхон Сагдуллаевлар (19 ёш) бўлишди. Бу футболчиларимизнинг барчаси футбол мактабимиз тарбияланувчиларидир.

Майдонга тушган энг ёши катта футболчимиз – Жасур Ҳасанов (35 ёш) бўлди.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчиларимиз – Ғолиб Ғайбуллаев ва Сайдулло Раҳматовлар бўлишди (4тадан).

Мавсум давомида футболчиларимиздан Бобир Абдухолиқов октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Хуршидбек Мухторов эса энг чиройли гол муаллифи бўлди.