fcnasaf.uz

  19 Mar 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф”нинг етти нафар футболчиси терма жамоаларга таклиф этилди

Ўзингизга маълум, 19-28 март кунлари, ФИФА кунлари ҳисобланади. Бу вақтда терма жамоалар ўз йиғинларини ва расмий ҳамда ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ва олимпия терма жамоаларимиз ҳам шу вақт мобайнида йиғин ташкил қилишмоқда ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказишни ҳам режаларига киритишган.

Ушбу йиғинларга “Насаф”нинг етти нафар футболчиси жалб этилмоқда.

Жамоамизнинг тожикистонлик легионери, ярим ҳимоячимиз - Жаҳонгир Алиев Тожикистон миллий терма жамоасидан таклиф олди. Тожикистон МТЖ Хитойнинг Чанша шаҳрида йиғин ўтказади ва 27 март куни Филиппин терма жамоаси билан сафарда Осиё кубоги-2019 саралаш баҳсини ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоамизга эса ярим ҳимоячимиз -Одилжон Ҳамробеков чақирув олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан йиғинларга киришди. Эртага соат миллий терма жамоа аъзолари Истанбулга учишади. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашга йўл олишади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоамизга эса беш нафар футболчимиз жалб этилмоқда, булар: дарвозабонимиз – Умиджон Эргашев, ярим ҳимоячиларимиз: Шароф Муҳитдинов, Азизжон Ғаниев, Ислом Кенжабоев ва ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқовлардир.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 20-21 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Кейин эса Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун Фарғонага йўл олади.