fcnasaf.uz

  15 May 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф”нинг беш нафар футболчиси МТЖга таклиф этилди

19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Эрон терма жамоаси билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши кутилмоқда.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади.

МТЖ мураббийлари “Насаф”дан беш нафар футболчини жалб этди. Булар дарвозабон - Умиджон Эргашев, ҳимоячи – Дониёр Нарзуллаев, ярим ҳимоячилар – Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков ва Ислом Кенжабоевлардир. Бунгача ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов ҳам таклиф этилган эди. Аммо футболчимиз кичик жароҳати туфайли Эронга бормайдиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар кенгаши томонидан Эрон билан бўладиган ўйинга 21 нафар футболчи танлаб олинди. Футболчилар “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Металлург”, “Машъал”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” жамоаларидан.