fcnasaf.uz

  12 Apr 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф”нинг 6-турдан сўнг умумий статистикаси

“Насаф” жамоамизнинг Суперлигада ўтказган олти учрашувини таҳлил қилдик ва шунга асосан статистикасини тузиб чиқдик.

Қуйида “аждарлар”нинг 6-турдан сўнг умумий статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Насаф” жамоамиз бу йилги Суперлигада  шу пайтгача 6та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалабага эришилди. Шулардан 2таси уй учрашувларида, 1таси эса сафар учрашувларида.

Сафардаги 2 учрашувда дуранг қайд этилди.

Суперлига иштирокчилари орасида “Насаф”, ҳозирча мағлубиятга учрамаган икки жамоанинг бири бўлиб турибди.

Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини жами 8 марта ишғол қилишди. Шулардан 6таси уй учрашувларида, 2таси эса сафар учрашувларида. Футболчиларимиз бир учрашувда энг кўп  гол урган учрашув бу, “Насаф” – “Бухоро” 3:1 учрашуви бўлиб турибди.

Дарвозабонимиз ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Буларнинг 2таси уй учрашувида, яна 2таси сафар учрашувларида.

Бўлиб ўтган учрашувларда жами 12 очко қўлга киритилди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 5таси эса сафар учрашувларида.

Ўтган 6 турда футболчиларимизга 10 марта сариқ карточка кўрсатилди. Шулардан 6таси уй учрашувларида, 4таси сафар учрашувларида.

“Насаф” шу пайтгача миллий чемпионатимизда жами 624 та учрашув ўтказди. Шундан 353тасида ғалаба қозонган, 116тасида дуранг ва 154та учрашувда мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1134-689ни ташкил этмоқда.

Жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев миллий чемпионатимизнинг 157та учрашувида жамоамизни майдонга бошлаб тушди. Шуларнинг 101тасида жамоамиз ғалабага эришди.

“Насаф”нинг бу йилги тўпурарлари

Азиз Ғаниев – 2

Бобир Абдухолиқов - 2

Славко Лукич – 2

Драган Черан – 1

Игорь Голбан - 1

Жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги ўйинларини, "Марказий" стадионимизда ҳозирча 37 757 нафар футбол ишқибозлари томоша қилишди.