fcnasaf.uz

  29 Aug 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” кетма-кет иккита учрашувни ўз майдонида ўтказади

Ўзингизга маълум, ФИФА кунлари ва миллий терма жамоамиз ўйинлари туфайли Олий лигамизда танаффус вужудга келди.

Миллий терма жамоамиз сафига уч нафар футболчиларимиз жалб этилгани боис, 19-тур доирасидаги “Сўғдиёна” билан бўладиган учрашув бошқа кунга қолдирилган эди.

Олий лигамизнинг навбатдаги 20-тур учрашувлари 7-9 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

“Насаф”  20 ва 21-тур учрашувларини ўз майдонида – “Марказий” стадионда ўтказади. Клубимиз ишқибозлари иккита қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари кутилмоқда.

Демак, 8 сентябр жума куни “Насаф” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. 16 сентябр шанба куни эса жамоамиз чемпионат пешқадами – Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.