fcnasaf.uz

  14 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” Ғузорда назорат учрашуви ўтказди

Иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттираётган жамоамиз бугун Ғузорда “Шўртан” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Назорат учрашувида асосан ўринбосарларимиз ва фарм клубимиз таркибида кўпроқ майдонга тушаётган ўйинчиларимиз ҳаракат қилишди. Мураббийларимиз томонидан келгусида асосий таркибга жалб этиладиган ўйинчиларни назоратдан ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ўйинчиларимиз майдонда устунликка эга бўлишди. Яратилган кўплаб вазиятларнинг биттаси голга айланди.

38-дақиқада ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни чиройли тарзда Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев дарвоазабон Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” жамоаси мураббийлари  кўпроқ асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширди. Улар билан тенгма-тенг кураш олиб борган ўйинчиларимиз вақт ўтган сайин майдон эгаларига ташаббусни бериб қўйишди. Учрашувнинг 51-дақиқасида ҳимоячимиз тўпни қўли билан ўйнагани учун учрашув ҳаками дарвозамизга 11 метрлик жарима белгилади.

Пенальтини Игорь Таран бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматов гол киритиб, ҳисобни 2:1 кўринишга ўзгартирди.

Албатта бугунги учрашувда майдонга тушган футболчиларимиз ўзлари ҳақида яхши таасурот қолдира олишди. Уларнинг майдонда ҳамжиҳатлик билан қилган чиройли ҳаракатлари томошабинлар томонидан олқишларга сазовор бўлди. Ўйлаймизки, бу футболчилар орасида клубимиз шаънинин ҳимоя қила оладиган футболчилар кўплаб топилади.

“Насаф” навбатдаги назорат учрашувини 17 июл куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказади.

Назорат учрашуви

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (0:1)

14.07.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Фарход Усмонов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши)

Голлар: Игорь Таран (пен.), 51’-0:1, Элдор Бойматов, 86’ – 2:1 – Иcлом Кенжабоев, 38’-0:1

“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.

 “Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов 78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов 78), 7.Дилшод Саитов, 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев 62), 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов 70), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев 57), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров 65), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов 78).

Захира:

Бугунги учрашувда жамоамиз таркибида  Дадажон Маматқулов ҳам ҳаракат қилди. Ушбу футболчи бунгача Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида фаолият юритаётган эди. Ўзларингизга маълум, Дадажон Маматқулов “Насаф” футбол мактабининг тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ўринбосарларимиз таркибида ҳам ўйнаган. Ушбу футболчи ҳозирча мураббийларимиз кўригидан ўтмоқда.

Яқинда “Насаф” таркибида яна бир янги футболчи пайдо бўлиши мумкин. “Шўртан” жамаоасининг марказий ҳимоячиси – Умарбек Эшмуродовга мураббийларимиз қизиқиш билдирган. Агар томонлар келишувга эришса, Эшмуродов жамоамиз таркибига қўшилиши кутилмоқда. Эшмуродов ҳам "Шўртан" жамоаси таркибида иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Мураббийларимиз иккинчи давра тайёргарликлари билан бир қаторда селекция ишларини ҳам олиб боришмоқда. Жамоамиз таркибига янги қўшиладиган футболчилар ҳақида албатта биз мухлисларимизни хабардор қиламиз.