fcnasaf.uz

  10 Mar 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

"Насаф" футболчилари қисқа таътилга чиқишди

"Насаф" футболчилари кечадан қисқа таътилга чиқишди. Жамоамиз футболчилари 14 март куни Қарши шаҳридаги қароргоҳида йиғилишади ва машғулотларга киришади.

Олий лига 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бунга сабаблар, "Бунёдкор" жамоасининг ОЧЛ 3-тур учрашуви шу муддатга тўғри келганлиги ва футболчиларнинг миллий терма жамоамиз йиғинида иштирок этишлари бўлди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви кейинроқ захира кунларида ўтказилиши мумкин.

Жамоамиз 24 март куни Ўзбекистон кубоги баҳсларига киришади. Шу куни "аждарлар" Тошкентда "Локомотив БФК" жамоаси билан баҳс олиб боради. Унгача жамоамз мураббийлари назорат учрашувлари ўтказишни ҳам мўлжаллаб туришибди. Бу назорат учрашувларида рақиблар ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда кейинроқ аниқ маълумот берамиз.

Ўзингизга маълум, "Насаф" олий лига 4-тур учрашувида "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув 30 март пайшанба куни бўлиб ўтади.