fcnasaf.uz

  10 Mar 2017 Янгиликлар, Академия

“Насаф” ФМ тарбияланувчилари Тошкентга жўнаб кетишди

“Насаф” футбол мактабининг 2008 йилда туғилган (9 ёш) тарбияланувчилари куни кеча Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Нодир Халимов ва Жамшид Азизов мураббийлигидаги ушбу тарбияланувчиларимиз 10-11-12 март кунлари ўтказиладиган "ҚАЛДИРҒОЧ" футбол фестивалида иштирок этишади.

Маълумингизким, ушбу футбол фестивали  "CA", "Best Sport Media" ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси ўзаро ҳамкорлиги натижасида ташкил қилинмоқда.

Мазкур фестивалда 12та жамоа иштирок этмоқда. Иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс юритишади.

Футбол мактабимиз тарбияланувчилари мусобақанинг “А” гуруҳидан жой олишган. Улар Тошкентнинг “Челано”, “Ёшлик” ва “Пахтакор”-1 жамоалари билан бир гуруҳда баҳс юритишади.

Бугун тарбияланувчиларимиз илк учрашувда  “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушишади.

"A" гуруҳи: "Челано" (Тошкент), "Ёшлик" (Тошкент), "Пахтакор"-1 (Тошкент), "Насаф" (Қарши)

10:30. "Челано" – "Ёшлик"

11:30. "Пахтакор" – "Насаф"

Мусобақада Нодир Халимов ва Жамшид Азизовларнинг шогирдлари – “Насаф” футбо мактабимиз тарбияланувчиларига омадлар тилаб қоламиз.