fcnasaf.uz

  24 Dec 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” ФМ мураббийларига янги лицензиялар топширилди

Қашқадарё вилоятида, жумладан “Насаф” футбол мактабимизда фаолият юритаётган мураббийларга ОФКнинг “В” тоифасидаги лицензиялари топширилди. Тадбир “Насаф” ФМда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси техник бўлими бошлиғи Шавкат Имомов, клубимиз бош менеджери С.П.Кучеренко, жамоамиз бош  мураббийи Р.С.Бердиевлар ҳам ҳозир бўлишди.

Футбол мактабимиз мураббийларидан  Умирқул  Раҳматуллаев, Павел Кшнякин, Жасур Ибрагимов, Озод Бердиев, Нурали Қунғиров, Дилмурод Пўлатов ва Жамшид Азизовларга  мазкур тоифали лицензиялар топширилди. Яна бир мураббийимиз Элдор Мойлиевга эса ОФКнинг “А” лицензияси топширилди.

Мураббийларга ушбу лицензияларни Шавкат Имомов, С.П.Кучеренко ва Р.С.Бердиевлар топширишди.

Мураббийларимизни янги лицензияларга эга бўлишгани билан самимий табриклаймиз ва уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Тадбир жараёни қуйидаги суратларда акс эттирилган