fcnasaf.uz

  22 Dec 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Насаф” ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун футбол мактабимизда мураббийларимиз Элдор Мойлиев ҳамда Илёс Пардаевлар қўл остида шуғулланган, 2002 йилда туғилган тарбияланувчиларимизнинг битирув кечаси ўтказилди.

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол мактаби 2009 йилдан буён фаолият юритади. Бугунга келиб, футбол мактабимиз, мамлакатимиздаги мавжуд футбол мактаблари орасида етакчи ўринлар қаторига қўшилди. Ҳар йили футбол мактабимизни кўплаб ёш футболчилар битириб чиқишмоқда. Улар профессионал футболчи сифатида нафақат “Насаф” жамоасида балки юртимиздаги кўплаб жамоларда тўп тепишмоқда. Бу йилги битирувчиларимиз футбол мактабимизнинг олтинчи “қалдирғочлар”и бўлишди

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биргина асосий таркиб жамоамизда 14 нафар ана шундай футбол мактабимизда етишиб чиққан футболчилар тўп тепишмоқда.

Энди улар орасида мамлакатимиз терма жамоаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганлар кўпайиб бормоқда.  

Бугунги битирувчиларимиздан иборат жамоамиз жорий йилда қатор Республика миқиёсида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни ҳам қўлга киритишди. Жумладан, ЎФА томонидан Тошкентда ташкил этилган бешта ёш тоифасидаги вилоят терма жамоалари ўртасидаги Республика мусобақасида бош совринни қўлга киритишди. Тарбияланувчиларимиздан  Ҳусаин Норчаев мазкур мусобақа тўпурари, ёш дарвозабонимиз Роман Раҳимов эса мусобақанинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилдилар.

Бундан ташқари шу йили ўтказилган Суперлига ва ПРО-лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақада ҳам ёш футболчиларимиз тенқурлари ўртасида тенгсиз бўлишди.

Бугун ушбу ёш тоифасидаги ёш футболчиларимизга дипломлар ва клубимиз номидан эсдалик совғалари, тантанали равишда топширилди.

Битирув кечасида клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз, ота-оналар ва журналистлар ҳозир бўлишди.

Битирувчиларимизни “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренко қизғин муборакбод этди ва ёш футболчиларимизга профессионал футболда оқ йўл тилади.

-Биз учун бу йил қийин йил бўлди. Аммо ушбу қийинчиликларга қарамасдан баъзи ютуқларга эга бўлдик. Шуни алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардимки, Рўзиқул Саъдуллаевич бошчилигдаги бош жамоамиз мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, мухлисларга манзур бўладиган ўйинлар намойиш этишди. Мен алоҳида миннатдорчилик орқали айтишни ҳоҳлардимки, айнан Рўзиқул Саъдуллаевични эътибори туфайли футбол мактабимиздан етишиб чиққан кўпгина ёш футболчиларимиз Суперлигада профессионал футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишди, ишқибозлар назарига тушишди. Бу эътирофга лойиқ ҳолат деб, биламан. Бугунги битиручиларимизга профессионал футболда оқ йўл тилайман. Биз сизларни ҳали қўйиб юбормаймиз. Келаси йил клубимиз шарафини тегишли мусобақаларда ҳимоя қиласизлар. Сизларни синашда давом этамиз. Умид қиламанки, ораларингиздан асосий таркибимизда, мамлакатимиз терма жамоаларида тўп тепадиганлар бўлади. Бу борада ҳаммаларингизга омад ва зафарлар тилаб қоламан, - дейди Сергей Петрович.

Футбол мактабимизнинг директори В.В.Поддубний ҳам сўз олиб битирувчиларимизни табриклади ва уларга катта футболда муваффақиятлар тилади.

Шунингдек битирувчиларимизни “Насаф” клуби катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ҳамда футболчимиз Умарбек Эшмуродовлар ҳам самимий табриклашди.

Шундан сўнг битирувчиларимизга мактабимиз дипломи, эсдалик совғалари ва бу йилги мусобақалардаги ғолиблик дипломлари ҳам тантанали топширилди.

Битирув кечасида ота-оналар номидан Бахтиёр Норқобилов ҳам сўзга чиқиб, клубимиз раҳбариятига, мураббийларимизга миннатдорчилик изҳор этди.

Битирув кечаси тантанали ва мазмунли ўтди.

Битирув кечаси фотогалереясини сайтимиз орқали томоша қилинг.