fcnasaf.uz

  17 Nov 2017 Янгиликлар, Академия

“Насаф” ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди

Бугун “Насаф” футбол мактабининг 2001 йилда туғилган битирувчиларига дипломлар топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол мактаби 2009 йилдан буён фаолият юритади. Бугунга келиб, футбол мактабимиз, мамлакатимиздаги мавжуд футбол мактаблари орасида етакчи ўринлар қаторига қўшилди. Ҳар йили футбол мактабимизни кўплаб ёш футболчилар битириб чиқишмоқда. Улар профессионал футболчи сифатида нафақат “Насаф” жамоасида балки юртимиздаги кўплаб жамоларда тўп тепишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эндиликда улар орасида мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган футболчилар бор.

Бундай битирувчиларимиздан айни пайтда “Насаф” клуби шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Бобир Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев, Дониёржон Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Сирожиддин Қўзиев, Ислом Рашидхонов, Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев кабиларни мисол келтиришимиз мумкин.

Биринчи лига ва ўринбосарларимиз жамоалари футболчилари асосан мактабимиз тарбияланувчиларидан ташкил этилгани  ҳам эътиборга лойиқ.

 “Насаф” футбол мактабида Сергей Петрович Кучеренко бошчилигдаги устоз ва мураббийларимиз ёш футболчиларимизга дастлабки футбол сирларини ўргатиш билан бирга, уларга яхши тарбия ҳам бериб келишмоқда. Уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари ҳам мақтовга лойиқ.

Бугунги танатанали йиғилишда “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С. Ярулин, “Насаф” ПФК спорт директори В.Н.Ни ҳамда “Насаф” жамоаси бош мураббийи Р.С.Бердиев, футбол мактабимиз директори Кучеренко С.П.лар иштирок этишди. Улар  битирувчиларимизни бугунги қувончли кун билан табриклаб, уларга дипломлар, ва эсжалик  совғалари топширишди.

Маросим сўнггида Абдувоҳид Неъматов сўзга чиқиб, битирувчиларимиз номидан клубимиз раҳбариятига, мактабимизнинг устоз мураббийларига ташаккурлар билдирди.

Шунингдек тантанали маросимда ота-оналар, футбол мактабимиз мураббийлари ва тарбияланувчилари ҳам ҳозир бўлишди.  

Битирув маросими чиройли ва мазмунли ўтди.

Тантанали маросимдан олинган суратларни мана бу ҳавола орқали томоша қилинг.