fcnasaf.uz

  12 Jun 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

“Насаф” Бекободда дурангга эришди

Бугун жамоамиз Pepsi Суперлиганинг 15-тур учрашувини сафарда “Металлург” жамоасига қарши ўтказишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф” Бекободда сўнгги бор 2015 йили зафар қучган эди. Бундан ташқари, жамоамиз муваффақиятсизликлар туфайли турнир жадвалининг 7-поғонасига тушиб кетишди. Мавжуд вазият жамоамизда оғир руҳий ҳолатни юзага келтирди. Бу мураббийларимизга ҳам катта босимни вужудга келтирди. Демоқчимизки, улар учун иш кўлами ортди. Қандай бўлмасин, футболчиларимизни руҳини кўтариб, мавжуд вазиятдан чиқиб кетиш керак эди. Бугун бу иш уддаланди. “Насаф” Бекободдан ғалаба билан қайтмоқда.

Хўш, учрашув қандай бошланди? Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, вақт ўтган сайин жамоалар ҳужумлар ташкил этишди. Учрашувнинг 15-дақиқасида жамоамизнинг ташкил этган ҳужумида Бобир Абдухолиқовга нисбатан ҳимоячилар жарима майдончасига қўполлик кўрсатишди. Натижада учрашув ҳаками мезбонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтини Драган Черан жуда совуққонлик билан, аниқ амалга ошириб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Бугунги учрашувда анча фаол бўлган Бобир Абдухолиқов учрашувнинг 35-дақиқасида ҳисобни 0:2га ўзгартирди. Дониёр Нарзуллаевнинг ошириб берган тўпини Абдухолиқов голга айлантирди – 0:2. Жамоалар мана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни кутилганидек майдон эгалари фаол бошлашди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Зоҳид Абдуллаев Шахзод Шаймановнинг бошлаб берган ҳужумини гол билан якунлади. У боши билан дарвозамизга зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 1:2.

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан беш дақиқа қўшиб берилди. Ана шу қўшимча дақиқаларда учрашув ҳаками футболчимизни жарима майдончамизда тўпни қўли билан ўйнаганини қайд этди ва дарвозамизга пенальти белгилади. Пенальтини Забиҳилло Уринбоев голга айлантирди – 2:2.

Шундай қилиб, жамоамиз Бекободда дурангга эришди.

Футболчиларимизга 20 июнгача танаффус эълон қилинди.

Pepsi Суперлига, 15-тур

“МЕТАЛЛУРГ” – “НАСАФ” 2:2 (0:2).  7200 томошабин

12.06.2018. “Металлург” марказий стадиони. 19:11да

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Кристина Середа (иккиси ҳам Бухородан)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Зоҳид Абдуллаев, 61’-1:2, Забиҳилло Уринбоев, 90+3’-2:2  - Драган Черан, пен. 16’-0:1, Бобир Абдухолиқов, 35’-0:2

“Металлург”: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Аббосжон Отахонов, 8.Шахзод Шайманов (77.Мухаммад Исаев, 67), 10.Исломбек Исоқжонов, 15.Зохид Абдуллаев, 16.Жасур Ҳасанов (9.Забиҳилло Уринбоев, 29), 20.Дилёрбек Эрматов, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбаржон Исматиллаев (с), 90.Зафар Тўраев (7.Сухроб Нуруллоев, 49), 91.Павел Смоляченко.

Захира: 31.Никита Рыбкин, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 14.Аброр Тошқўзиев, 24.Дониёр Ҳошимов, 42.Худойшукур Сатторов, 88.Аброр Хусинов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (21.Жаҳонгир Алиев, 82), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (55.Славко Лукич, 86), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (18.Бобир Давлатов, 71), 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 15.Дилшод Саитов, 20.Ислом Кенжабоев, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал Мозговой.

Огоҳлантириш: Зоҳид Абдуллаев (57) – Драган Черан (6), Ғолиб Ғайбуллаев (78)