fcnasaf.uz

  27 Jun 2020 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Муҳсин Муҳаммадиев: “Мезбонлар бугун биздан устун эди”

6-тур «Насаф» ва «Бухоро» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев қатнашди.

“Бугун қийин беллашув бўлди. «Насаф» ажойиб жамоа. Улар бугун биздан устунлик қилишди, ўйинни назорат қилишди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратишди.

Бизнинг йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди, охиригача сабр қилишди. «Насаф» Суперлига рестартига биздан кўра кўпроқ тайёргарлик олиб борди.
Бизда эса бундай шароит ва имконият бўлгани йўқ. Ўйиндан олдин таркибимизда йўқотиш мавжуд эди. Беҳруз Шодмонов жароҳат олиб сафдан чиқди, бу ачинарли.

Яна бир бор йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишди. Сафарда бир очко ишлаганимиздан хурсандмиз. Жамоамиздаги легионерлар пандемия бошланишидан олдин юртларига кетишган. Ҳозирда етиб кела олишмайди.

Ўтган йили «Насаф»ни Қаршида ютган эдик. Бу сафар дуранг қайд этдик. Мақсадимиз ўйинимизни кучайтириш. Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг”,- дейди Муҳсин Муҳаммадиев.