fcnasaf.uz

  23 Sep 2019 Янгиликлар, Coca-Cola Суперлигаси - 2019

Муҳсин Муҳаммадиев: “Бундай майдонда ёмон ўйнаб бўлмайди”

Coca Cola суперлигаси 20-тур “Насаф” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Муҳсин МУҲАММАДИЕВ бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун биз учун муҳим ва оғир ўйин бўлиб ўтди. Бугунги рақибимиз “Насаф” таркиби асосан ёшлардан иборат бўлсам ҳам, улар нимага қодирлигини яхши билар эдик. Бу ердаги стадион ва майдон ажойиб. Йигитларга бундай майдонда ёмон футбол ўйнаб бўлмаслигини такидлаган эдим. Бугун футболчиларим мен қўйган талабларни тўлиқ бажаришди. Энг аламлиси ўз уйимизда “Сурхон”га мағлуб бўлганимиз бўлди. Ҳозир бизда шунақа вазиятки, ҳудди ҳар бир ўйин биз учун охиргисидек. Шу сабабли бугунги ўйин учун йигитлардан миннатдорман. Менга “Насаф”нинг ўйин услуби ёқади. Уларга озроқ тажриба етишмаябди. Рўзиқул Бердиев эса Ўзбекистондаги энг яхши мураббийлардан бири.