fcnasaf.uz

  06 Aug 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Мухлислар диққатига!

“Насаф” Pepsi Суперлиганинг 21-тур учрашувини ўз майдонида, 11 август шанба куни ўтказади. Шу куни “Насаф” “Бунёдкор” жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ушбу учрашувни томоша қилиш қилиш учун “Марказий”га стадионимизга кириш одатдагидан бошқачароқ бўлади.

Ўзингизга маълум, айни кунларда стадионимиз ёнидаги Қарши олимпия захиралар коллежида давлат тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари ўтказилиши муносабати билан стадионимиз жойлашган шоҳ кўчада транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган.

Шу муносабат билан стадионга мухлисларнинг кириши фақат Навоий кўчаси томонидан, академик лицей ва Қарши шаҳар ички ишлар бўлими ўртасидаги кўчадан кирилади. Ўйин тугагандан сўнг ҳам чиқиш шу жойдан ташкил этилади. Юзага келган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Шунингдек, “Насаф” – “Бунёдкор” ўйинига кириш ҳамма учун текин эканлигини билдирамиз.

Умид қиламизки, клубимиз ишқибозлари ушбу муҳим учрашувда ҳам жамоамизни ёлғизлатиб қўйишмайди.