fcnasaf.uz

  10 Jul 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Мухлислар “аждарлар”ни қандай қўллаб-қувватлашди? + Фотолар

Биринчи даврани 3-поғонада якунлаган “Насаф”нинг қўлга киритган ютуқларида шубҳасиз мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Бу ҳақда бир неча бор жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам матбуот анжуманларида эътироф этди.

Об-ҳавонинг қандай бўлиши, масофанинг яқин узоқлигига қарамасдан “Насаф” билан доимо бирга бўлган содиқ ва жонкуяр мухлисларга қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Улар ўзларининг вақтларини аямасдан, кечалари бедорлик билан йўл босиб, қаерда бўлмасин бевосита стадионларга ташриф буюриб, жамоамизга самимий мухлислик қилишди.

Мухлислар бу йилги чемпионатдаги жамоамиз ўйинларининг барчасини сафарда томоша қилишди. Тўғрироғи, “Насаф” биринчи давра уй ўйинларини ҳам Ғузорда ўтказди.

Жамоамиз биринчи даврада 9та учрашувни сафарда ва 6та учрашувни Ғузорда ўтказди.

Мана энди ниҳоят иккинчи давра уй ўйинлари “Марказий”да бўлади. Мухлислар энди “Марказий”да чемпионатнинг 9та учрашувига гувоҳ бўлишади. Келинг, иккинчи  даврада Қаршига кимлар ташриф буюришади, бир назар ташлаймиз.

16-тур. 6.08.2017

“Насаф” – “Қўқон-1912”

18-тур. 18.08.2017

“Насаф” – “Бунёдкор”

20-тур. 08.09.2017

“Насаф” – “Олмалиқ”

21-тур. 16.09.2017

“Насаф” – “Локомотив”

23-тур. 30.09.2017

“Насаф” – “Қизилқум”

25-тур. 20.10.2017

“Насаф” – “Динамо”

27-тур. 04.11.2017

“Насаф” – “Металлург”

28-тур. 17.11.2017

“Насаф” – “Шўртан”

29-тур. 22.11.2017

“Насаф” – “Пахтакор”

Демак, иккинчи даврада мухлисларимизни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Шуни катта ишонч билан айта оламизки, мухлисларимиз иккинчи даврада 12-ўйинчи қандай кучга эга эканлигини исботлашади.

Қуйидаги суратларда, жонкуяр мухлисларимиз ўз севикликларини биринчи давра баҳсларида қандай қўллаб-қувватлашганини томоша қилинг.  