fcnasaf.uz

  15 Apr 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Марказий учрашувда майдон эгаларига ютқаздик

Бугун Олий лига 6-туридаги марказий учрашувда “аждарлар”,  “Локомотив” жамоаси  ўзаро куч синашди. Бу жамоамизнинг кетма-кет иккинчи сафар учрашуви ҳам эди.

Учрашувни жамоамиз жуда яхши бошлади. Рақиб дарвозаси олдида бир неча гол уриш учун вазиятлар ҳам бўлди. Бунда майдон эгалари ҳимояда яхши ҳаракат қилишди.

Ҳимоямизни ёритиб ўтишни уддалай олмаётган мезбонлар, учрашувнинг 32-дақиқасига келиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Тажрибали ҳужумчи Марат Бикмаевнинг чамаси 18 метрлардан дарвоазамизга йўллаган кучли зарбаси орқали тўп, дарвозамиз тўридан жой олди – 1:0.

Голдан кейинги ташкил этилган ҳужумларнинг бирида, ҳисобни тенглаштириш учун Баҳром Абдураҳимовда жуда яхши имконият бўлди. Афсуски унинг яқиндан  дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

Биринчи бўлим ана шу ҳичобда якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз яхши бошлашди. Аммо ўйинчиларимизнинг қупол хатоси туфайли яна дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. 51-дақиқада Бикмаев ҳисобни 2:0га ўзгартиришга эришди.

Иккинчи бўлим янада шиддатли давом этди. Ўйинчиларимиз рақиб дарвозаси олдида  кўплаб хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо бу вазиятларни ўйинчиларимиз голга айлантира олишмади.

Қолган дақиқаларда ҳам жамоамиз бор эътиборини ҳужумларга қаратди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шароф Муҳитдинов учрашувнинг сўнгги дақиқасида ҳисобни қисқартиришга эришди. Дилшод Раҳматуллаевнинг ошириб берган тўпини тўхтатмасдан, кучли зарба билан, чиройли тарзда дарвозага йўллади. Бу зарбани Нестеров қайтара олмади, тўп дарвоза тўридан жой олди – 2:1.

Бу пайтда учрашувнинг вақти ниҳоясига етиб бўлган эди. Шундай қилиб, марказий учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонди. Хуллас, бугунги учрашувда маҳорат муҳим роль ўйнади.

“Насаф” энди навбатдаги тур учрашувида Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилади. Учрашув 22 апрел шанба куни бўлб ўтади.

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (1:0). 1522 томошабин

15.04.2017. “Локомотив” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Голлар: Марат Бикмаев, 32’-1:0, 50’-2:0 – Шароф Муҳитдинов, 90’-2:1.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев (22.Муродбек Бобожонов 89), 11.Садриддин Абдуллаев (77.Диёржон Турапов 46), 15.Сардор Мирзаев (29.Қувондиқ Рўзиев 66), 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (с), 33.Олег Зотеев, 42.Мухаммад Коне, 99.Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12.мамур Икромов, 4.Бобурбек Юлдашев, 7.Гнахир Кризо, 37.Шерзод Файзиев.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков (10.Дилшод Раҳматуллаев 56), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (14.Шароф Муҳитдинов 55), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев (45.Бобир Абдухолиқов 75), 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Дилшод Хушбаков, 31.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантириш: Мухаммад Коне 6, Икром Алибоев 55 - Ислом Кенжабоев 27, Акмал Шораҳмедов 88.