fcnasaf.uz

  30 Jun 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

“Марказий” стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун тўлиқ реконструкциядан чиққан ва бутунлай янгиланган “Марказий” стадионмизнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Зафар Шаропович Рўзиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Зафар шаропович ўз чиқишида, ҳозирги пайтда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда у кишининг бевосита эътибори туфайли мана шундай чиройли стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилаётгани тўғрисида тўхталиб ўтди. Вилоятимиз ҳоким шунингдек стадионнинг реконструкция ишларида жонбозлик кўрсатган, клубимиз бош ҳомийси “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига ҳамда муҳандис, қурувчиларга ҳам ҳокимлик томонидан миннатдорчилик изҳор этди.

Шундан сўнг, шу йили Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган  “Баркамол авлод -2017” спорт ўйинларида ғолибликни қўлга киритган, вилоятимизнинг бир қатор ёш спортчилари ҳокимлик томонидан муносиб тақирланишди. Уларга вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган 2016 йилги футбол мавсуми бўйича йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган эди. Вилоят ҳокими жамоамиз устозига ҳам диплом ва эсдалик совғаси топширди.

Тантанали маросим куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Томошабинлар вилоятимизнинг бир гуруҳ санъаткорлари ва таниқли эстрада юлдузи Даврон Ғойипов иштирокидаги концерт дастурини томоша қилишди.