fcnasaf.uz

  14 Apr 2017 Янгиликлар, Ёшлар лигаси

“Локомотив” – “Насаф”. Бугун ёшларимиз баҳслашади

Бугун ёшлар лигасининг 6-тур учрашувлари давом эттирилади. “Насаф” ёшлари ушбу тур доирасидаги учрашувни Тошкентда “Локомотив” ёшларига қарши ўтказадилар.

Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

Ёшларимиз ўтган йилги биринчиликда “Локомотив” ёшларини уй ва сафар учрашувларида ҳам мағлубиятга учратган.

Қаршида бўлган 12-тур учрашувида ёшларимиз,  рақибларидан 2:0 ҳисобида устун келишган. Голларни Ислом Кенжабоев ва Дилшод Хушбаковлар киритишган эди.

Иккинчи даврадаги 27-тур учрашуви Тошкентда бўлиб ўтган. Бу учрашувда ҳам ёшларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни Ислом Кенжабоев (2), Дилшод Хушбаков (2) ва Ислом Рашидхоновлар киритишган.

Бугунги учрашув ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Зафар Холмуродов бошчилигидаги ёшларимиз, шубҳасиз ғалаба учун майдонга тушишлари аниқ. Улар, бу йилги баҳслардаги муваффақиятсизликлар, ўткинчи эканлигини исбот қилишади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ёшлари бу йилги биринчиликда тўртта учрашувдан сўнг уч очко тўплашган ва тур жадвалини 14-поғонасида боришмоқда. “Локомотив” ёшларида ҳам шунча очко бор, фақат улар тўплар нисбати бўйича ёшларимиздан бир поғона юқорида боришмоқда.

Ёшлар лигаси, 6-тур

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

14.04.2017. ТТЙМИ стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)