fcnasaf.uz

  13 Apr 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Канчельскис: ""Насаф" ажойиб, ёш истеъдодларга тўла жамоа"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Андрей Канчельскис: - Яхши ўйин бўлди. "Насаф" ажойиб, ёш истеъдодларга тўла жамоа. Бу жамоанинг келажаги порлоқ эканлигига шубҳа йўқ. Қувонарлиси, "Насаф" футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоа. Ўйлашимча, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Чунки бизда ўйин давомида кўплаб вазиятлар юзага келди.

- Тан олиш керак, рақиб яхши таассурот қолдирди. "Насаф"даги шароитларга қойил қолиш керак. Футбол учун барча нарса шай. Ажойиб ўйингоҳ, сифатли майдон ва зўр мухлислар. Бугунги футбол атмосфераси учун барчага раҳмат. Бундай майдонда футбол ўйнаш жуда ёқимли. Очиғи, муҳитни ва майдонни кўриб футбол ўйнагим келди. Афсуски ҳозирги ҳолатим футбол ўйнашга ярамайди (кулади).

- Жамоамизнинг ўйинга ёндошуви менга ёқди. Омад биз тарафда бўлди, гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келтирдик.

- "Навбаҳор"да ажойиб коллектив бор. Бугунги ўйин учун футболчиларга тасанно. Жамоамиз келгуси ўйинларда ҳам шундай руҳда ишлашда, футбол ўйнашда ва курашишда давом этади.

- Намангандан келган мухлисларга алоҳида раҳмат. Тўғри, улар бугун камчиликни ташкил қилди. Лекин муҳими улар биз билан бирга бўлишди.

- "Насаф"ни ўйиндан аввал чуқур таҳлил қилиб, диққат билан ўргангандик. Уларга бўш ҳудуд қолдирмадик. Айнан шу жиҳат ҳам муҳим роль ўйнади. "Насаф"нинг қанотларини ёпишга эришдик. Чунки айнан қанот футболчиларининг тезлиги ва фаоллиги эвазига рақиб анчайин хавфли жамоага айланади. Шунингдек, бугун майдон марказини бой бермадик. "Бунёдкор" билан баҳсда айнан шу тарафлама ютқазгандик. Ўйиндаги тартиб эвазига қимматли ғалабани қўлга киритдик.

- Касьяннинг жароҳати ҳақида айни пайтда аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳаммаси эртага маълум бўлади. Агарда уни кўп муддатга йўқотадиган бўлсак, унда бу катта йўқотишга айланади.

- Тўғри, Славко Лукич бугун мажбуран марказий ҳимояда ўйнади. Умид қиламизки, тез орада "Насаф" учун жуда кўп иш қилган Игорь Голбан сафимизга қайтади. Лукичнинг бугунги ўйини ва майдондаги мажбуриятларини аъло даражада бажарганидан кўнглим тўлди. Нафақат Лукич, балки барча бугун ўз ишини аъло бажарди.

- "Насаф" ҳақида илиқ фиклар билдиришим мумкин. Юқорида айтганимдек ажойиб жамоа. Билишимча, айни пайтда жамоа олдида молиявий муаммолар юзага келган. Бугун омад бизга келиб боқди. Келгуси учрашувларда "Насаф"га омад тилайман.