fcnasaf.uz

  25 Jun 2017 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Илҳом Мўминжонов: "Насаф"дек жамоага 10 киши бўлиб ўйнаш қийин"

"Насаф" – “Навбаҳор” учрашуви якунлангач,  “Навбаҳор” жамоаси бош  мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Барчани кириб келаётган Хайит айёми билан табриклайман. Бугун биринчи даврадаги сўнгги учрашувимизни ўтказдик. "Насаф"дек жамоага 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Чунки улар етакчи жамоалардан бири ҳисобланишади. Биринчи бўлимда ҳимоядаги хатодан сўнг гол ўтказиб юбордик. Бахснинг иккинчи ярмида бир киши кам бўлиб 81- дақиқагача чидадик. Шундан сўнг учта гол ўтказиб юбордик ва аламли мағлубиятга учрадик. Хаёт давом этади. Ҳозир 10 кунлик таътилга чиқамиз. Хатоларимиз устида ишлаб, иккинчи даврадаги мухим беллашувларга пухта тайёргарлик кўрамиз. Ха, бугун ютқаздик. Лекин, 6- ўрин учун курашишда давом этамиз.