fcnasaf.uz

  07 Nov 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Ҳусан ака Темировни табриклаймиз!

Бугун “Марказий” стадионимизнинг суҳандони Ҳусан ака Темиров 65 ёшни қарши олдилар.  Устоз журналист. Радиода, газетада ва телевиденияда кўп йиллар фаолият олиб бордилар. Раҳбар лавозимларда ишладилар. Фаолияти  давомида жуда кўп ёш журналистларга журналистика сирларини ўргатдилар. Бугунги кунда у кишининг шогирдлари оммавий ахборот воситаларида кўплаб топилади.

У киши вақтида кўплаб футбол учрашувларини телевидения орқали жўшқин шарҳлаганлар. Бу орқали минг-минглаб футбол шайдоларини қалбидан чуқур жой эгалладилар. Айни пайтда ҳам вилоят телевиденияси орқали “Насаф” жамоамиз иштирокидаги ўйинларни шарҳлаб бораяптилар ва футбол ишқибозларини футбол  янгиликларидан бохабар қилиб турибдилар.

Ҳозирги кунда “Марказий” стадионимизда суҳандонлик қилаётган, Ҳусан акани барчамиз ҳурмат қиламиз ва эъзозлаймиз.  

Ҳусан аканинг бой фаолиятини бир икки саҳифага сиғдириб бўлмайди. Катта меҳнат жамоамизда шундай таниқли инсон билан ёнма-ён эканлигимиздан мамнунмиз.

Ҳусан ака Темировни муборак 65 ёшлари билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан, минглаб футбол мухлислари номидан  самимий муборакбод этамиз!

Ҳусан ака аввало сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик тилаймиз. Оила азоларингиз, фарзандларингиз ва бизнинг бахтимизга доимо соғ ва омон бўлинг. Умрингиз узоқ бўлсин!

Муборак 65 ёшингиз қутлуғ  бўлсин!

"Насаф” ПФК жамоаси