fcnasaf.uz

  06 Aug 2018 Янгиликлар, Академия

Хотира турнири ғалаба билан бошланди

Бугун Бухоро шаҳрида, футбол бўйича 2002-2003 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида, марҳум “Пахтакор-79” ўйинчилари Р.Агишев ва В Собиров хотираларига бағишланган Республика турнири бошланди.

Хотира турнирида 2002-2003 йилларда таваллуд топган ёш футболчилардан ташкил топган 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришди. Хотира турнири 10 августгача давом этади.

Албатта бу турнирда ҳам футбол мактабимиз тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз иштирок этмоқда. Бу мураббийларимиз Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаевлар бошчилигидаги 2002 йилда таваллуд топган  ўсмирларимиздан ташкил топган жамоамиздир.

Бугун ўсмирларимиз дастлабки учрашувда майдонга тушишди. Улар Тошкент шаҳри жамоасига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва йирик 7:0 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувдаги голларни Ҳусаин Норчаев (2та), Шахзод Хушвақтов (2та), Дилшод Бердиев (2та) ва Миржалол Қосимовлар киритишди.

Эртага ўсмирларимиз “Навбаҳор-Умид” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Ўсмирларимизга омад тилаймиз.