fcnasaf.uz

  18 Mar 2018 Янгиликлар, Pepsi Суперлига - 2018

Ҳамиджон Актамов: “Яхши ўйин кўрсатиб ютқаздик”

“Қизилқум”- “Насаф” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжманинг иккинчи қисмида жамоамиз устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

-Ўйин бўйича рақибга ютқазмадик, деб ўйлайман. Шунчаки омадимиз келмади. Биринчи таймда, ҳисоб 0:0 пайтида иккита қулай вазият голга айланмади. Яхши ўйнаб ютқаздик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бугун бош мураббий сифатида охирги ўйинни ўтказдим.

Бу футбол, омад ва омадсизлик ёнма-ён туради. Қўлимдан келганича жамоани юқорига кўтаришга интилдим. Буни тушунган, тушунади. Бир кишига ҳамма ишни бажариш қийинчилик туғдирар экан. Афсуски, ҳозирча чет элдан тажрибали мураббий таклиф этишга имкониятимиз йўқ. Шу боис бундан буён жамоада Юрий Павлович Лукин бош мураббийликни давом эттиради. Илгар ҳеч қачон мавсумни бу қадар ёмон бошламагандик. Аммо ҳар қандай қийинчиликниям охири бўлади. Футболчиларга қўлдан келганча барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, аста-секин яхши натижаларни ҳам қўлга кирита бошлаймиз.