fcnasaf.uz

  11 May 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Ҳамиджон Актамов: "Насаф"га доимо ҳавас қилганман

Coca-Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (1:1) баҳсидан сўнг навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун мухлисларга ёқадиган ажойиб ўйин бўлди. Бугунги баҳс, шахсан менга жуда ҳам маъқул келди. Бугун бизнинг жамоамизда ҳам кўплаб қулай имкониятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдаланишда бироз омадимиз келмади. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда, уйга 3 очко билан қайтган бўлардик.

Тўғриси, “Насаф” жамоасига ҳамиша ҳавас кўзи билан қараганман. Ушбу клубнинг инфратузилмаси, ёшлардан иборат жамоаси кўрсатадиган ўйин менга жуда ёқади. Бугун икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этди ва якунда дўстлик ғалаба қозонди, - деди Ҳамиджон Актамов.