fcnasaf.uz

  04 Nov 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН ФОТОЛАР

Бугун “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтган “Насаф” – “Нефтчи” учрашувининг танаффус пайтида ёш футболчиларни тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Бухоро вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлиигида ташкил этилган “Минораи Калон” халқаро мусобақасида  ғолиб бўлган футбол мактабимизнинг Озод Бердиев ва Жамшид Азизовлар устозлик қилаётган 2009 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз олқишлар остида тақдирланишди.

Бугун футбол мактабимиз майдонларида 2006 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида Ҳусан Темиров турнири ҳам ташкил этилди.

Бутун умрини журналистикага бағишлаб, ўзининг меҳнати, касбига бўлган меҳри эвазига катта ҳурмат ва эътироф соҳибига айланган - Ҳусан ака Темиров радио ва телевидения орқали футбол учрашувларини шарҳлаб, минг-минглаб ишқбозларнинг қалбидан жой эгаллаган. .

Муборак 65 ёшни қаршилаган Ҳусан ака ҳозир ҳам футбол билан ҳамоҳанг ҳаёт кечирмоқда. У киши вилоят телевиденияси, “Ўзбекистон” радиоканаллари орқали футбол янгиликларини мунтазам етказиб турибдилар.

Футбол ривожига кимдир ўйнаб, кимдир мураббийлик қилиб яна кимдир ўз меҳри билан ҳисса қўшади. Аммо ёшларга ёки кенг оммага футболни тарғиб қилиш, бу саноқли журналистларнинг катта меҳнати орқали юзага келади.

Ҳусан ака ана шундай журналистлардан. “Насаф” футбол клуби у кишининг бундай меҳнатларини қадрлаб, алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келмоқда.

Бугун эса у киши номи билан болалар ўртасида футбол турнири ташкил этилди. Турнир ғолиблари танаффус пайти Ҳусан ака Темировдан совғаларини қабул қилиб олишди.

Ўз ўрнида Ҳусан акага клубимиз номидан фаол ишқибоз Ўктам Узоқов ҳам махсус совға туҳфа қилди.

Қуйида ана жараённи акс этган суратларни томоша қилинг.