fcnasaf.uz

  22 Jan 2019 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Ғолиб Ғайбуллаевни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг ҳимоячиси, 5-рақамдаги иқтидорли футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Ғолиб бугун 23 ёшни қарши олди.

Ғолиб жамоамизнинг асосий таркибида тўп тепаётганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, аммо у ўзининг тиришқоқлиги ва ишончли ўйини билан мураббийларимизнинг эътиборига тушди, бу орқали “аждарлар”нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди. У ўзининг мазмунли ўйинлари орқали, мухлисларимизнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.

Ғолиб Ғайбуллаевни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари ҳамда клубимиз ишқибозлари номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга сиҳат – саломатлик, узоқ умр ва бахт тилаймиз. Барча истаклари амалга ошишига тилакдошмиз. Футболчилик фаолиятида эса каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси