fcnasaf.uz

  03 Nov 2018 Янгиликлар, "Насаф"га оид асосий хабарлар

Футбол мусобақасига марҳамат, азиз болажонлар!

«Насаф» ПФК мухлислар клуби ва футбол мактабимиз билан ҳамкорликда кейинги пайтларда болалар учун футбол мусобақалари ташкил этиш анъанага айланди. Бу мусобақалар ҳақида Сизларни мунтазам хабардор қилиб бораяпмиз. Ташкиллаштирилаётган мусобақалар ёш авлодни соғлом турмуш тарзига, футболга тарғиб этишдир.

Эътибор бераётган бўлсангиз, бу мусобақалар фахрий кишиларимиз номи билан чамбарчас боғланган. Бу уларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром ҳамдир.

Шунингдек футбол мактабимиз мутахасислари иштирокчилар орасидан иқтидорли болаларни танлаб олишмоқда.

Мухлислар клуби ҳамда футбол мактабимиз маъмурияти болалар учун яна бир шундай футбол турнири ташкил этмоқда. Бу турнир эртага, 4 ноябр куни яна футбол мактабимизда бўлиб ўтади. Унда 2006 йилда туғилган болалардан ташкил топган жамоалар иштирок этишади. Ғолиблар «Насаф» - «Нефтчи» учрашувининг танаффус пайти тақдирланишади.

Бу сафар мусобақа вилоятимизнинг устоз журналисти, таниқли футбол шарҳловчиси Ҳусан ака Темиров номлари билан боғлиқ бўлади. Яъни Ҳусан Темиров турнири  ташкил этилади.

Қуйида Ҳусан ака Темиров ҳақида икки оғиз сўз.

Бутун  умрини журналистикага бағишлаб, ўзининг меҳнати, касбига бўлган меҳри эвазига катта ҳурмат ва эътироф соҳибига айланган - Ҳусан ака Темировни Ўзбекистонда ҳамма танийди.

Ҳусан ака журналист сифатида радиода, газетада ва телевиденияда ҳам фаолият юритди ва юритмоқда.

Ҳусан ака Темировнинг журналистикада энг севган соҳаси, бу  - футбол десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда футбол шарҳини бошлаб берган, унга таъмал тоши қўйган шарҳловчилар билан ёнма-ён фаолият юритди. Айнан «Насаф»нинг жуда кўплаб ўйинларини телевидения ва радиода маромига етказиб шарҳладилар.

Ҳозир ҳам, 65 ёшга тўлган Ҳусан ака футболдан узоқлаша олмайдилар. У кишини вилоятимиз стадионларида, шунингдек Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда доим учратасиз. Мухлисларга Қашқадарё телевиденияси ва «Ўзбекистон» радиоканали орқали футболга оид  янгиликларини мунтазам етказиб турибдилар.

Турнир ғолиблари совринларни шахсан Ҳусан ака Темиров қўлларидан қабул қилиб олишади.

Турнирга марҳамат!

Мурожаат учун телефонлар:

+998 91 224 74 74 – Санжар Сайфиев, “Насаф” мухлислар клуби етакчиси.

+998 90 443 20 06 – Сирожиддин Эшқобилов, “Насаф” футбол мактаби мураббийи.

Ташкилий гуруҳ